Бэмби мультқаҳрамонини яратган "Дисней афсонаси" вафот этди
21:17 / 31.12.2016
4708
Фото: Twitter .com @WDFMuseum

Disney мультипликацион студиясининг рассоми Тайрус Вонг 107 ёшида вафот этди. Рассом 2001 йилда "Дисней афсонаси" деб аталганди.

Вонг студияда 1938 йилдан 1941 йилгача ишлаган. Таъкидланишича, айнан у яратган буғуча образи Уолт Диснейга хуш келиб, "Бэмби" мультфильми учун асос қилиб олинган.

 


Улашинг
Top