Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Фазлиддин Ғоибназаров Боб Арум билан шартнома имзолашга яқин
19:05 / 04.02.2017
15680
Фото: olamsport

Фазлиддин Ғоибназаров шу кунларда мураббийи Аброр Турсунпўлатов билан бирга дунё бокс маркази хисобланган АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб турибди, деб хабар берди Olamsport.com нашри.

Хабарда айтилишича, ҳамюртимизга АҚШдаги бир нечта промоутерлик компаниялари томонидан таклиф тушган. Айни пайтда у таниқли промоутер Боб Арум билан шартнома имзолашга яқин турибди.
 
Фазлиддиннинг нашрга маълум қилишича, тез кунда Арумга тегишли промоутерлик компанияси билан шартнома имзоланади. 

Маълумот учун, Арум кўплаб жаҳон чемпионларига промоутерлик қилган. Улар орасидан филиппинлик машҳур боксчи Мэнни Пакьяо ҳам бор. 


Улашинг
Top