Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Манба: Меркель Исроилга ташрифини парламентдан норозилиги туфайли бекор қилди
18:17 / 14.02.2017
3879

Германия федерал канцлери Ангела Меркель Исроилга 10-май кунига режалаштирилган ташрифини бекор қилди, деб ёзмоқда Исроилнинг Haaretz газетаси.
 
Газетанинг канцлер маъмуриятига асосан ёзишича, Меркель ташрифни Германияда сентябрь ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловлари туфайли бекор қилган.

Шу билан бир қаторда, Исроил ва Германиядаги шахси очиқланмаган ҳукуматдаги манбаларнинг таъкидлашича, ташрифни бекор қилиниши сайловлар билан боғлиқ эмас, балки федерал канцлернинг Кнессет (Исроил парламенти) қонун лойиҳасидан норозилигидадир. У фаластинликлар шахсий мулки бўлган ерларда тўрт мингга яқин уйларни қуришни кўзда тутган.

Берлин ва Тель-Авив Меркелнинг Исроилга бўлган ташрифи бекор қилиниши бўйича расмий баёнот беришмади. 

Аввалроқ Исроил парламенти иккинчи ва учинчи ўқишда фаластинлик арабларга тегишли ерларда уйлар қуришга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.

Маълумот учун, Исроил Шарқий Қудусни эгаллаб олган 1967 йилдан бери, бу ерга тахминан 200 минг яҳудийлар кўчиб келган  бўлса, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилига – 400 минг инсон келган. Халқаро ҳуқуқ нормаларига асосан барча яҳудийлар тураргоҳлари ноқонуний деб ҳисобланади.


Улашинг
Top