Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Видео: «Барселона» фанатлари ўйиндан кейин Мессининг йўлини тўсишди
16:27 / 09.03.2017
19919

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг бўлажак рафиқаси Антонелла Рокуццо «ПСЖ»га қарши ўйиндан кейин олинган видеони ижтимоий тармоққа жойлаштирди.

Унга кўра, каталонлар клуби фанатлари йўлда жамоа юлдузи машинасини тўхтатиб, атрофни қуршаб олишган ва шундай бақиришган: «Месси! Месси!».

Видеода Месси Рокуццога юзланиб шундай деганини кўриш мумкин: «Биз бу ердан ҳеч қанақасига чиқиб кета олмаймиз».

«Барселона» — ЕЧЛ тарихида биринчи учрашувда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиб, жавоб учрашувида вазиятни ўнглай олган илк жамоа бўлди. Жамоа ўз майдонида 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки учрашув натижасига кўра кейинги босқичга йўл олди.


Улашинг
Top