Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Боку—2017. Юнон-рум курашчиси финалда, Аброр Қодиров ярим финалда ютқазди
20:46 / 17.05.2017
4894
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси

Бугун, 17 май куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида IV «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»нинг олтинчи кунги мусобақалари давом этди.

Спортнинг юнон-рум кураши тури бўйича -59 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Исломбек Баҳромов финал жангини ўтказди.

Бундан олдинги босқичларда туркманистонлик ва покистонлик рақибларини мағлубиятга учратган Исломжон Баҳромовнинг финалдаги рақиби Қирғизистон вакили Канибек Жолчубеков бўлди. Ушбу баҳс тўлиғича қирғизистонлик спортчи устунлигида ўтди, ўзбекистонлик курашчи мағлубиятга учради - 1:8.

Исломбек Баҳромов ўз иштироки билан Ўзбекистон ҳисобига яна бир кумуш медаль келтирди.

Ўзбекистон терма жамоасининг бокс бўйича баҳсларда ярим финалга чиққан навбатдаги вакили Аброр Қодиров ишончни оқлай олмади. Аввалги босқичда озарбойжонлик Маъсуд Юсуфзодани мағлуб этган Қодиров ярим финалда марокашлик Дара Абдуллайига ютқазди ва бронза медаль билан кифояланадиган бўлди.

Энди яна бир боксчи 69 кг вазн тоифасидаги Бобо-Усмон Батуров ўз жангини энди ўтказади. У суриялик Аҳмад Ҳуссан билан финал йўлланмаси учун баҳслашади.


Улашинг
Top