Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
UFF.uz сайти Европа Лигаси финалида ишлайди
10:41 / 18.05.2017
41735

Май ойи ўзининг қизқин палласига кириб улгурди. Ҳадемай, Европанинг кучли чемпионатларида бу йилги мавсум ниҳоясига етди.

Ғолиб жамоаларнинг номи секин-аста маълум бўлади. Ундан сўнг эса, барчанинг эътибори Европа Лигаси ва Европа Чемпионлар лигаси мусобақаларининг финал ўйинларига қаратилади. Бу табиийдир.

Бугун ўзбекистонлик ишқибозлар учун қизиқарли маълумотни айтиб ўтмоқчимиз. Шу йилнинг 24 май куни Швеция давлатининг Стокгольм шаҳридаги "Френдс Арена" стадионида бўладиган Европа Лигаси финалида ишлаш ҳуқуқини UFF.uz сайти қўлга киритди.

Сайт ходими бўлган Санъат Шарипов ушбу катта футбол форумини ватанимиз футбол мухлислари учун ёритадиган бўлди. Унга УЕФА томонидан эксклюзив аккредитация тақдим этилди.

Демак, ўзбекистонлик мухлислар "Аякс" - "Манчестер Юнайтед" ўйини атрофидаги барча тезкор ва эксклюзив хабарларни билиб боришади.


Улашинг
Top