Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Суд Алишер Усмонов-Навальний иши бўйича Дмитрий Медведевни сўроққа чақиришдан бош тортди
21:29 / 30.05.2017
16791
Фото: TACC

Москванинг Люблино туман суди 30 май куни россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг мухолифатчи Алексей Навальнийга қарши шаън ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш бўйича шикояти юзасидан Россия бош вазири Дмитрий Медведевни сўроққа чақиришдан бош тортди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги мухбири хабар берди.

"Навальнийнинг Медведев Дмитрий Анатольевични сўроққа чақириш бўйича арзномасини қондириш рад этилсин", деб ҳукм чиқарди судья Марина Васина. 

30 май куни Усмоновнинг шикояти моҳиятини кўриб чиқиш бошланди. Суд жараёнини жавобгарнинг томони ишнинг тўхтатилишини сўраш билан бошлади. Рад жавобини олгач, Навальний суддан Медведевни сўроққа чақиришни сўради. "Медведев иш бўйича муҳим гувоҳ ҳисобланади, чунки бизнинг терговга кўра, у жаноб Усмоновдан уйи бор ер майдонини олган", деб айтган Навальний.

Усмонов вакиллари Медведевни шикоятга алоқаси йўқлигини айтиб, унинг судга чақирилишига қарши чиқишган. "Медведев Усмонов мулкни топширган жамғарма ташкилотчиси ёки эгаси эканлиги ҳеч нима билан тасдиқланмаган", деб айтган Усмонов адвокати Генрих Падва.

Суд, шунингдек, Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловни ҳам судга чақириш илтимосини, шунингдек, Навальний ва Коррупцияга қарши жамғарманинг Росреестрдан тегишли ҳужжатларнинг тақдим қилиниши илтимосини рад этди. 

Усмоновнинг шикояти бўйича томонларнинг сўзга чиқиши 31 май куни соат 12:00да бўлиб ўтади. 

Усмонов унга Навальний қўяётган айбловларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигининг тан олиниши ва Навальнийнинг уларни рад этишини сўрамоқда. Шу билан бирга Усмонов Навальнийга ҳеч қандай молиявий эътирозлар билдирмаган.


Улашинг
Top