Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Чилонзор туманида яна бир фоҳишахона аниқланди
12:17 / 16.06.2017
15596

2017 йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 16:00 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сардор Умаров (анкета маълумотлари ўзгартирилган) Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган хонадонида фоҳишахона сақлаб, 50.000 сўм пул эвазига фуқаро «Д» ва «Р» ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланган, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 


Улашинг
Top