Конгода кит овлайдиган кема ҳалокатга учради, қурбонлар кўп
07:40 / 17.07.2017
5633
Фото: AP

Конго Демократик Республикасида кит овлайдиган кеманинг ҳалокатга учраши сабаб камида 27 киши ҳалок бўлди. Ҳодиса Касаи дарёсида юз берган, деб хабар тарқатди «Синьхуа».

Таъкидланишича, яна 54 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

«27 киши ҳалок бўлганини тасдиқлашим мумкин», - дея айтиб ўтди шаҳар маъмурияти аъзоси Жак Мбила.

Воқеа Идиофа шаҳри яқинида юз берган. Мбиланинг сўзларига кўра, бунга экипажнинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани ва кеманинг ҳаддан ташқари ортиқча юклангани сабаб бўлган.


Улашинг
Top