Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Олимлар саратонни олтин нанозарралари ёрдамида даволашни таклиф қилмоқда
17:30 / 08.08.2017
5083

Буюк британиялик олимлар онкологик касалликларни олтин нанозарралари ёрдамида даволаш таклифи билан чиқишди, деб хабар бермоқда Kp.ru.

Олимларнинг фикрича, кимё терапияси вақтида олтин моддаси молекулалари даволовчи компонентларни саратон ҳужайраларига йўллаши мумкин. Бундан ташқари, улар дори-дармонлар орқали даволаш эффектини беради.

«Умуман олганда, биз олтиннинг янги хусусиятларини очдик, кишилар улар ҳақида аввал билмаган. Бизнинг тажриба эса, олтинни кимё терапиясида қўллаш мумкин эканини кўрсатди. Бунда уни ўсимтанинг қоқ «юрагига» юбориш лозим», - дея маълум қилди тадқиқот раҳбари Асир Унчити-Брочета.

Аввалроқ Петербургда пенсионер аёлдан 42 килограмм келувчи ўсимта олиб ташлангани хабар берилганди.

 


Улашинг
Top