Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қарши шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланган йигит қўлга олинди
21:04 / 14.08.2017
16093

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ИИБда ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида профилактика инспекторлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси Кун.uz’га хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 8 август куни Қарши шаҳар, 5-митти туман, 8-уйда яшовчи, 1994 йилда туғилган И.А. шу куни соат 18:00ларда уйида 45.000 сўм пул эвазига Қарши шаҳар 4-митти туман 20-уйда яшовчи, 1994 йилда туғилган Р.Ш. ва Касби тумани Пандирон қишлоғида яшовчи, 1996 йилда туғилган У.З.ларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.

Қарши шаҳар ИИБ томонидан фуқаро И.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.


Улашинг
Top