Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистонда хорижликлар электрон визалар расмийлаштириш имкониятини олдилар
06:33 / 05.09.2017
3100

Қирғизистон визаларини олишни осонлаштириш мақсадида бу давлатда 2017 йил 1 сентябрдан “Электрон виза” тизими жорий қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукуматининг ахборот таъминоти бўлими маълум қилди.

Таъкидланишича, ушбу тизим барча хорижий давлатлар фуқароларига Қирғизистоннинг элчихоналари ва хориждаги консуллик идоралари ҳамда давлат чегарасидаги халқаро ўтказиш пунктларидаги виза пунктларига мурожаат қилмаган ҳолда www.evisa.e-gov.kg сайти орқали Қирғизистонга 90 кунга сайёҳлик ёки ишчи визалар олишларига имкон беради. 

Бунинг учун хорижий фуқароларга иккита оддий ишни бажариш талаб этилади: виза олиш учун онлайн аризани тўлдириш ва белгиланган тўловни амалга ошириш.

Қирғизистон ҳукуматининг маълум қилишича, электрон виза оддий виза аризасидан кўпроқ маълумот талаб қилмайди ва Қирғизистонга киришда паспортдаги оддий виза каби ҳуқуқларни кафолатлайди. 


Улашинг
Top