Мбаппе: «Арсенал» реал вариант эди, аммо «ПСЖ»ни танладим
09:07 / 07.09.2017
5108

«Монако»дан ижара ҳуқуқи асосида «ПСЖ»га ўтган ҳужумчи Килиан Мбаппенинг хабар беришича, «Арсенал»га ўтиш билан боғлиқ вариантни жиддий ўрганиб чиққан.

«Мен Арсен Венгер билан учрашдим, у ажойиб мураббий. Францияда унинг ҳурмати жуда баланд, у ёш ўйинчиларни қандай қилиб ривожлантиришни яхши билади. Бу мен учун реал вариант эди. Бироқ, албатта, мен бошидан «ПСЖ»га мойиллик билдирдим.

Биз барча клубларнинг ўзига хос томонлари ва камчиликларини ўрганиб чиқдик, бироқ оилам айтдики, бу менинг қарорим бўлиши керак. Ҳамда мен уни қабул қилдим», - дея Мбаппенинг сўзларини келтиради Telegraph.


Улашинг
Top