Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Фергюсон нима учун Зиданни харид қилмагани маълум бўлди
09:36 / 09.09.2017
16067
Фото: Getty Images

"Манчестер Юнайтед" 1996 йилда Зинедин Зиданни харид қилмоқчи бўлган. Бу ҳақда клуб собиқ раиси Мартин Эдвардс BBC Radio 5 Live эфирида айтиб берди. 

"Зидан ва Эрик битта позицияда ўйнашган ва Фергюсон Зиданни таклиф қилсак, Эрикни хафа қилишимизни ҳис қилган. Ортга боқиб, мен афсусланаман, чунки Кантона бир йилдан сўнг фаолиятини якунлади, Зидан эса ёшроқ ва ўйнашда давом этиши мумкин эди", – деди Эдвардс. 

Зинедин Зидан 1996 йилда "Ювентус"га ўтган, 2001 йилда эса "Реал Мадрид" таркиби қўшилиб, 5 йилдан сўнг футболчилик фаолиятини якунлаган. 


Улашинг
Top