Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ашхобод–2017: Олимжон Худойқуловнинг олтин медали тортиб олинди
21:57 / 25.09.2017
39835

Туркманистон пойтахтида ўтаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъати бўйича V Осиё ўйинларининг 100 кг.дан ортиқ вазндаги самбочилар курашида финалга чиққан ва туркманистонлик Зафар Мадаминов устидан техник очколар ҳисобида устун келган Олимжон Худойқулов кураш якунига кўра ғолиб деб топилган эди.

Бироқ мусобақа якунланганидан кейин ҳакамлар ҳайъатида нимадир юз берган кўринади (ҳозирча айнан қайси ҳолат ёки воқеа эканлиги маълум эмас). Олимжон Худойқуловнинг ғалабаси бекор қилиниб, турнир мезбони вакилига олтин медал топширилган.


Улашинг
Top