Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Юридик хизмат минбари: Меҳнат ҳуқуқларини фақатгина Меҳнат кодекси кафолатлайди
14:40 / 16.12.2017
7039
Фото: Shutterstock

САВОЛ: Мен 1995 йилдан бери механик бўлиб ишлайман. Билишимча, ўша пайтда Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси амалда эди. Бу менинг ҳуқуқларим ҳали ҳам эски қонун билан кафолатланиши лозим деганими?

А.Рашидов

ЖАВОБ: Йўқ, ундай эмас. Сизнинг ҳуқуқларингиз 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган ҳамда 1996 йил 1 апрелдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси билан кафолатланади.

Аввал амалда бўлган Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодексидан фарқли равишда, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси меҳнат муносабатларини бозор муносабатлари шароитларида тартибга солишга қаратилган. У меҳнатга оид муносабатларни шартномавий тартибга солиш соҳасини сезиларли даражада кенгайтирди. Сиз меҳнат фаолиятингизни Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси амалда бўлган пайтда бошлаганингизга қарамасдан, янги қабул қилинган Меҳнат кодекси амалга киритилган пайтдан бошлаб, сизнинг меҳнатга оид муносабатларингиз унинг ҳуқуқий тартибга солиш доирасида бўлади.

Меҳнат кодекси амалга киритилган кундан эътиборан меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг Меҳнат кодексига зид бўлмаган қисми қўлланилади.

Саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги юридик хизмати раҳбари Давлатназар Матрасулов жавоб берди.

Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.


Улашинг
Top