15:38 / 23.12.2017
9852
LG янги мониторлари – ажойиб сифат, ҳайратланарли дизайн
Фото: LG

Лас-Вегасдаги CES 2018 кўргазмасида LG компанияси NanoIPS технологиясига эга машҳур мониторларнинг янгиланган моделларини тақдим этади, у ранглар кўрсатиш имкониятини янги даражага кўтаради. Харидорларнинг илтимосига кўра, LG HDR600 форматини қўллаб-қувватлашни қўшди, у янада юқори ёрқинлик ва Thunderbolt 3 билан тўла уйғунликда уланиш бўйича янги имкониятларга эга.

LG’дан яхшиланган NanoIPS технологияси, биринчи навбатда, 32 дюймли UHD 4K (модель 32UK950) мониторида тақдим этилади. NanoIPS технологияси маълум бир тўлқин узунликларининг ортиқча нурларини ютиб юбориш учун нурдиодли экранда нано заррачаларни қўллашдан иборат. Бу аниқроқ тасвир ва ҳақиқий тасаввур бериши учун экранда кўрсатилган рангларнинг ёрқинлиги ва тозалигини сезиларли даражада оширади. LG монитори DCI-P3 рангли майдонининг 98 фоизини ўтказиши мумкин, бу Ҳолливуд блокбастерлари мастеринги учун ишлатилувчи мониторлар билан тенг. HDR 600 шаклини қўллаб-қувватловчи ранг беришнинг мукаммал сифати муҳим бўлган видео контентнинг профессионал фойдаланувчилари учун LG’дан 32UK950 модели идеал ечимга айланади, у 600 канделлик (cd/㎡) ёрқинликнинг юқори динамик диапазонини таъминлаб беради.

Фото: LG

LG’дан 32UK950 модели шлейфли уланишни қўллаб-қувватловчи Thunderbolt 3 мониторлари учун биринчи док-станцияси билан жиҳозланган, у 4K кенгликка эга иккита мониторни улаш имконини беради. Бундан ташқари, монитор Thunderbolt 3 билан жиҳозланган ноутбукларга ҳам уланиши мумкин. Масалан, MacbookPro’га битта Thunderbolt 3 фаол кабели ёрдамида тармоқ адаптери ёки ташқи кўриниши унчалик ҳам чиройли бўлмаган USB-кабелларни ишлатмай туриб ҳам уланиш имконияти бор. Биттагина Thunderbolt 3 кабели 4K-контент ва товушни беради, шу билан бирга, қуввати 60 Вт бўлган ноутбукни қувватлантириш учун етадиган заряд билан таъминлайди, бу ҳамда ишда, ҳам жойда қулайликни вужудга келтиради. ArcLine арка шаклдаги ажойиб таглик ва ҳайратланарли «чегарасиз» дисплей билан эса LG’нинг бу модели каттароқ нимагадир мўлжаллаб яратилганига ишонч ҳосил қиласиз, улар билан тасвир монитор чегараларидан ҳам чиқиб кетаётгандек тасаввур уйғотади.

LG 34 дюймли UltraWide монитори (34WK95U модели) – яна бир янгилик бўлиб, у, кутилишича, CES кўргазмасида жуда катта қизиқишга сабаб бўлади. Модель кенг кўриш бурчаги, аниқ рангларни беришнинг оширилган диапазони ва реаллик чегарасидан ҳам чиқувчи 5K кенгликка (5120 x 2160 пиксель) эга. LG’нинг энг биринчи 5KUltraWide (21:9) монитори жуда катта экран бўшлиғи ҳамда ажойиб ранглар билан жиҳозланган. 5К-видеонинг ҳайратланарли хусусиятлари мониторлар имкониятларидан максимум мақсадда фойдаланувчилар, масалан, видео муҳаррирлар, фотосуратчилар, шунингдек, дастурий таъминот ва иловалар ишлаб чиқувчиларга мўлжалланган.

Фото: LG

34WK95U модели NanoIPS технологиясини қўллаб-қувватлайди, ажойиб ранг бериш билан таъминлайди ҳамда HDR600 шаклини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, у Thunderbolt 3 порти билан жиҳозланган, унинг ёрдамида 5К кенгликка эга тасвирларни бир кабель ёрдамида 60 Гц частотаси билан юбориш мумкин. Thunderbolt 3 интерфейси ноутбукларни қувватлантиришга идеал тушади, бунда фойдаланувчилар маълумотлар, аудио ёки видеони тармоқ адаптерини уламаган ҳолда тезлик билан ўтказишлари мумкин. LG’нинг бу монитори ажойиб, ўта элегант дизайн туфайли ҳаттоки ўчириб қўйилган ҳолатида ҳам нигоҳларни ўзига жалб этади, «чегарасиз» экран ва ArcLine ингичка таглиги унинг ташқи кўринишини янада тўлдириб туради.

«Кўпчилигимиз ҳар ойда мониторлар олдида юзлаб соат вақт ўтказамиз. Бироқ керакли апгрейд ва тизимнинг янада юқори ишлаши лозим бўлганида, мониторлар энг охирги бўлиб алмаштирилади, - дейди LG’нинг IT-бўлинмаси раҳбари Чан Ик-Хван (ChangIk-hwan). – Премиал мониторларнинг янги моделлари билан биз шуни кўрсатмоқчимизки, LG компанияси экраннинг максимал мумкин бўлган кенглиги ва иш ёки уйда фойдаланиш учун энг яхши функционал хусусиятларни тақдим этишган уринмоқда».

Фото: LG

LG’нинг яна бир хитига QHD (34GK950G модели) ўйинларга мўлжалланган мониторнинг сўнгги модели айланади, у NanoIPS нанозаррачалари ва G-Sync юқори тезликдаги технологиясидан фойдаланилгани учун тасвирнинг ажойиб сифати билан таъминлайди.

Бу ва яна бошқа кўплаб нарсаларни Лас-Вегасдаги Конференциялар-маркази марказий залида CES 2018 кўргазмаси вақтида LG павильонида (№ 11100) кўриш мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top