Угандалик мева сотувчи иқтисод қилиш учун бир кунда 3 аёлга уйланди
10:00 / 01.01.2018
28823
Фото © Daily Mail

Угандалик 50 ёшли мева сотувчи Муҳаммад Ссеманда бир кунда уч аёл билан никоҳдан ўтди. У ўзи билан яшаб келган 48 ёшли Салмат Налувудже ҳамда 27 ва 24 ёшлардаги опа-сингиллар Жами Накайза ва Мастуле Накайзага уйланган. Қайд этиш керакки,  Угандада тўй харажатларини тежаш учун бирданига бир неча аёлга уйланиш ҳолатлари аввал ҳам кузатилган.

Маҳаллий имом уларга никоҳ ўқиган ва бундай ҳаракат динга қарши эмаслигини маълум қилган.

«Мен Ссемандага барчамизга бир кунда уйлангани учун миннатдорчилик билдираман. Бу шуни кўрсатадики, у бизни тенг кўради», деган катта хотин Салмат Налувудже.

Муҳаммад Ссеманда бу қарори орқали ўз зиммасига қандай катта иш олганини тўғри тушунмоқда. У энди ҳар бир хотинига алоҳида уй қилиши керак. Муҳаммад уларнинг ҳеч бири рашк қилмаслигига ишонч билдирмоқда. Катта хотинидан унинг кўнгли тўқ, уларнинг 5 нафар фарзанди бор.

«Мен энди уларни таъминлаш учун кўпроқ меҳнат қилишим керак бўлади», деган у.

Фото © Daily Mail

Угандада асосий аҳоли христиан динига эътиқод қилади. Аммо бу ерда кўпхотинлилик тақиқланмаган. Уганда Конституциясида давлат дини ҳақида банд йўқ.


Улашинг
Top