Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Угандалик мева сотувчи иқтисод қилиш учун бир кунда 3 аёлга уйланди
Фото © Daily Mail
Угандалик 50 ёшли мева сотувчи Муҳаммад Ссеманда бир кунда уч аёл билан никоҳдан ўтди. У ўзи билан яшаб келган 48 ёшли Салмат Налувудже ҳамда 27 ва 24 ёшлардаги опа-сингиллар Жами Накайза ва Мастуле Накайзага уйланган. Қайд этиш керакки, Угандада тўй харажатларини тежаш учун бирданига бир неча аёлга уйланиш ҳолатлари аввал ҳам кузатилган.
Маҳаллий имом уларга никоҳ ўқиган ва бундай ҳаракат динга қарши эмаслигини маълум қилган.
«Мен Ссемандага барчамизга бир кунда уйлангани учун миннатдорчилик билдираман. Бу шуни кўрсатадики, у бизни тенг кўради», деган катта хотин Салмат Налувудже.
Муҳаммад Ссеманда бу қарори орқали ўз зиммасига қандай катта иш олганини тўғри тушунмоқда. У энди ҳар бир хотинига алоҳида уй қилиши керак. Муҳаммад уларнинг ҳеч бири рашк қилмаслигига ишонч билдирмоқда. Катта хотинидан унинг кўнгли тўқ, уларнинг 5 нафар фарзанди бор.
«Мен энди уларни таъминлаш учун кўпроқ меҳнат қилишим керак бўлади», деган у.
Угандада асосий аҳоли христиан динига эътиқод қилади. Аммо бу ерда кўпхотинлилик тақиқланмаган. Уганда Конституциясида давлат дини ҳақида банд йўқ.
Мавзуга оид
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
20:58 / 14.03.2025
Британия суди БМТ судясини қуллик меҳнатидан фойдаланишда айбдор деб топди
18:22 / 28.11.2024
Ҳакерлар Уганда Марказий банкидан салкам 17 млн доллар ўғирлади
19:03 / 17.06.2023