Трамп Эрондаги норозилик акциялари қатнашчиларига «катта ёрдам» ваъда қилди
19:30 / 03.01.2018
13829
Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Вашингтон Эрондаги норозилик намойишлари қатнашчиларига «керакли вақтда» қўллаб-қувватлов тақдим этади. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

Қўшма Штатлар етакчисининг таъкидлашича, ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ўтказаётган эронликларга ҳурматини изҳор этади.

«Сиз керакли вақтда Қўшма Штатлардан жуда катта қўллаб-қувватловни кўрасиз!» - дея ёзди Трамп.

Трампнинг хабарига жавоб қайтарган твиттер фойдаланувчилари эса, унга аввал америкаликларга ҳурмат кўрсатишни таклиф қилишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрондаги шаҳарлар кўчаларига чоршанба куни бир неча юзлаб одамлар чиқишгани, улар намойишлар давомида рўй берган зўравонлик ҳолатларига қарши акция ўтказишаётгани хабар берилганди.

 


Улашинг
Top