Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар академиясида бўлди
20:15 / 10.01.2018
16184

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 26 йиллиги арафасида янгидан қуриб битказилган Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.

Президент 2017 йилнинг январь ойида Тошкент олий умумқўшин қўмондонлик билим юртида бўлиб, мазкур билим юрти замирида мутлақо янги Қуролли Кучлар Академиясини ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берган эди. Унинг 2017 йил 25 апрелдаги қарори билан Қуролли Кучлар Академияси қайта ташкил қилинди. 

«Бутунлай замонавий қиёфа касб этган Академияда таълим жараёнига энг янги усул ва технологиялар жорий этилган. Ўқув аудиториялари замонавий тренажёрлар, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари ҳамда компьютер техникаси билан жиҳозланган. 

Президентимиз Академияда яратилган шароитлар билан танишди. Ўқув хоналари, ошхона, курсантлар ётоқхоналарида бўлиб, уларнинг таълим олиши, ҳарбий амалиётларни бажаришини кўздан кечирди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида

Давлат раҳбари курсантлар билан суҳбатлашган. Уларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 26 йиллиги билан табриклаган, аждодларга муносиб авлод бўлиб, ҳарбий, дунёвий билимларни пухта эгаллаши лозимлигини таъкидлаган.


Улашинг
Top