Ўзбекистонда инвестицион иқлим яратилади
17:00 / 12.01.2018
6408

Бугун, 12 январь куни Президент матбуот хизмати томонидан «Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий қилиш тўғрисида»ги матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплекси раҳбари Сухроб Холмуродов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Вазир ўринбосари Kun.uz мухбирининг инвесторлар учун қандай имтиёзлар тақдим этилиши кўзда тутилаётгани ҳақидаги саволига жавоб берди.

«Маълум шарт-шароитларсиз ҳеч бир инвестор бирон мамлакатга кирмайди. Биз инвесторларни жалб этиш бўйича хориж тажрибасини, хусусан, Сингапур ва БАА тажрибаларини ўрганмоқдамиз. Ҳозирда янги, жозибадор инвестицион иқлим ташкил этиш устида ишламоқдамиз. Инвестицион иқлим эса ҳар бир инвестор учун имтиёзлар ва преференциялар тақдим этиш назарда тутилади», деди Холмуродов.


Улашинг
Top