Жулиан Ассанж Эквадор фуқаросига айланди
00:25 / 12.01.2018
5985
Фото: РИА Новости / Алекс Макнотон

WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж Эквадор ҳукуматига фуқаролик олиш илтимоси билан мурожаат қилган ва илтимос 2017 йил 12 декабрда қондирилган. Бу ҳақда Эквадор ташқи ишлар вазири Мария Фернанда Эспиноса 11 январда маълум қилди. 

Эспиноса матбуот анжуманда Эквадор унга мурожаат қилган одамга энг яхши ҳимоя тақдим қилиш учун бундай ваколатларга эгалигини таъкидлаб ўтган. Вазирнинг таъкидлашича, Эквадор Ассанжга дипломатик мақом берилишини сўраб Буюк Британияга мурожаат қилган, бироқ Лондон буни рад этган.   

Ассанж 2012 йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қолмоқда. У WikiLeaks билан боғлиқ фаолияти учун Швеция ҳукумати томондан АҚШга топширилишидан хавотирланиб, Эквадор ҳукуматига сиёсий бошпана бериш илтимоси билан мурожаат қилган. Охирги вақтда Ассанж ташқи дунё билан твиттер орқали алоқа қилган.

Аввалроқ Эспиноса Эквадор Ассанжга ҳимоя тақдим қилишни давом эттиришини, бироқ у атрофидаги вазиятни ҳал қилиш учун воситачилар излаш ниятидалигини маълум қилган.

 


Улашинг
Top