Евроиттифоқ Трампнинг Эрон бўйича баёнотига қандай муносабат билдиради?
16:28 / 13.01.2018
6113
Фото: Reuters

Евроиттифоқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон билан ядровий битим бўйича баёноти оқибатларини баҳолаб чиқади. Бу ҳақда Европа ташқи сиёсат хизмати баёнотида айтилади.

ЕИ мамлакатлари Трампнинг баёнотига баҳо бериш учун ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш ниятида эканликларини маълум қилишди, бироқ, Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасига риоя этишларини ҳам билдиришди.

«ЕИ АҚШ президенти Дональд Трампнинг бугунги баёнотини эътиборга олади. Биз биринчи навбатда Е3 ва ЕИнинг бошқа давлатлари билан бу баёнот ҳамда унинг оқибатларини биргаликда баҳолаш учун ҳаракатларни мувофиқлаштирамиз», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон баллистик ракеталар яратиш ва уларни синовдан ўтказиш ишлари олиб бораётгани учун унга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирганди.


Улашинг
Top