Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
20:00 / 14.01.2018
33264

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси давлат солиқ хизмати органларидаги бўш бўлган лавозимларга ишга таклиф қилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларининг раҳбарлик ва инспекторлик лавозимларига хизматга қабул қилиш ҳамда лавозимларига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 677-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисида»ги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Солиқ органлари хизматига ёши, миллати, жинси, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ва мансаб мавқеидан қатъи назар, ўзларининг касб, ишчанлик, шахсий ва ахлоқий сифатларига, маълумоти даражасига ва саломатлигига кўра, давлат солиқ органларига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Давлат солиқ органларининг инспекторлар таркиби лавозимлари ўрта махсус даражадан кам бўлмаган иқтисодиёт, молия ёки юридик ихтисослик бўйича маълумотга эга бўлган шахслар танлов асосида ишга қабул қилинади.

Талабгорлар ўзлари учун қулай бўлган ҳудудий давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилишлари мумкин.

https://soliq.uz/uz/about/regional_offices/

https://my.soliq.uz/officers/index?lang=uz

Мурожаат учун телефон:

(0371) 244-97-22, 244-98-48, 244-97-16


Улашинг
Top