Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қинғир йўлга етаклаган ака
19:09 / 12.02.2018
20807

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2017 йил 14 август куни Шайхонтоҳур тумани Оқсой кўчасида қаровсиз қолдирилган М.М.га тегишли бўлган «Тоyota Land Cruiser» русумли автомашинаси салони ичидан номаълум шахс томонидан  пуллари, пластик карточкаси ва заргарлик буюмлари бўлган сумкаси ўғирлаб кетилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор тумани Бешқўрғон кўчаси 21-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1995 йилда туғилган Ш.А. ўзининг туғишган, вояга етмаган укаси билан содир этганлиги аниқланиб, Ш.А. қўлга олинган.


Улашинг
Top