8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

10:40 / 14.03.2018 5685

Трамп яна бир қатор юқори мансабли амалдорларни ишдан ҳайдамоқчи

Фото: Carolyn Kaster/AP

АҚШ президенти Дональд Трамп яқин вақт ичида президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер ҳамда Оқ уй аппаратининг бошлиғи Жон Келлини ишдан бўшатмоқчи. Бу ҳақда CNN телеканали номи ошкор этилмаган манбага асосан хабар бермоқда.

CNN манбаси маълумотларига кўра, Макмастер президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимидан «яқин вақт ичида кетиши» керак. Унинг лавозимини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар орасида Ford концерни вице-президенти Стивен Бигун, Oracle корпорацияси раҳбари Сафра Кац, АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Жон Болтон ва миллий хавфсизлик агентлиги директори Майк Рожерс бор.

Шунингдек хабар берилишича, Оқ уй аппарати бошлиғи Жон Келли ҳам яқин орада истеъфога чиқарилиши мумкин.

Top