Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистонда Модининг қароргоҳи олдидаги норозилик намойиши сабаб парламент аъзолари қўлга олинди
15:16 / 08.04.2018
4047
Facebook/CM Ramesh

Ҳиндистон парламентининг TeluguDesamParty (TDP) партиясига аъзо қатор амалдорлар якшанба куни мамлакат бош вазири Нарендра Моди қароргоҳи олдидаги исён сабаб қўлга олинди. IndianExpress шу ҳақида хабар берди.

Норозилик акцияси намойишчилари Ҳиндистон ҳукумати раҳбари АндхраПрадеш штатига алоҳида мақом беришини талаб қилишди. Уларнинг таъкидлашича, 2014 йилда Теганган вилояти алоҳида штат сифатида эътироф этилганидан сўнг Моди шундай ваъда берган. Алоҳида мақом маҳаллий ҳукуматга Нью-Деҳлидан штатнинг янги маъмурий маркази — Амравати шаҳри ривожи учун зарур бўлган қўшимча молиявий ёрдамга даъвогарлик қилиш имконини беради. 

Маҳаллий ОАВга кўра, норозилик акцияси иштирокчилари жиноий жавобгарликка тортилмайди ва бугуннинг ўзидаёқ қўйиб юборилади.

АндхраПрадеш штатига алоҳида мақом тақдим этилишига бўлган бир неча муваффақиятсиз уринишлардан сўнг "ТелугуДесам" партияси март ойида Ҳиндистоннинг ҳукмрон коалициясидан чиқиш ҳақида эълон қилганди. Ҳозирда бу партия Ҳиндистон қуйи палатаси - Локсабхада 16-ўринни эгаллайди. Шу боис унинг таркибдан чиқиши коалицияга хавф солмайди.  

 


Улашинг
Top