8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

19:34 / 22.04.2018 7668

«Арсенал» Лондон дербисида йирик ғалабага эришди

Фото: Премьер лига

Англия чемпионатининг 35-турида «Арсенал» «Вест Ҳэм»га қарши Лондон дербисида йирик ғалабани нишонлади.

«Этиҳад» стадионида кечган учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошида мезбонлар ҳимоячиси Начо Монреаль ҳисобни очди, кўп ўтмасдан Арнаутович жавоб голини урди.

Барчаси ўйин дуранг ҳисоб билан якунланишига қараб кетаётганида, Арсен Венгер шогирдлари босимни оширишди ва кетма-кет 3та гол уришди. Аввалига Аарон Рэмси жамоани олдинга олиб чиқди, Александр Ляказетт дублни расмийлаштирди - 4:1.

Бу натижадан кейин 34 турда 59 очко жамғарган «Арсенал» турнир жадвалидаги олтинчи ўринни мустаҳкамлаган, «Вест Ҳэм» 35 очко билан 15-ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати
35-тур
Арсенал – Вест Ҳэм 4:1
(0:0)
Голлар: 1:0 – 51 Монреаль, 1:1 – 64 Арнаутович, 2:1 – 82 Рэмзи, 3:1 – 85 Ляказетт, 4:1 – 89 Ляказетт.
Арсенал – Оспина, Мустафи, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Ивоби (Обамеянг, 70), Эль-Ненни (Мэйтленд-Найлз, 45), Чака, Рэмзи, Уэлбек (Чемберс, 88), Ляказетт.
Вест Ҳэм – Ҳарт, Крессуэлл, Масуаку (Кэрролл, 86), Сабалета, Огбонна, Фернандеш (Лансини, 60), Куяте, Жоау Мариу (Эрнандес, 60), Нобл, Арнаутович, Райс.
Огоҳлантиришлар: Чака (41), Сабалета (50), Мэйтленд-Найлз (62), Мустафи (74), Арнаутович (87).

Top