21:46 / 01.06.2018
4287
Испания Кубоги формати ўзгартирилди

2019/20 мавсумидан бошлаб, Испания Кубоги ўйинлари сони камайтириладиган бўлди.

Football Espana хабарига кўра, Примера клублари қўшиладиган 1/16 финал ва 1/8 финал босқичи 2та эмас, фақат 1та ўйиндан иборат бўлади.

Испания Кубоги ўйинлари сонининг қисқартирилишини етакчи клублар ҳам ёқлаб чиқишган эди. Уларнинг орасида турнирда қаторасига 4 марта ғалаба қозонган «Барселона» ҳам бор.

Top