04:00 / 04.03.2021
6865
Камбэк. «Барселона» драматик ўйинда «Севилья»ни мағлуб этиб, Испания Кубоги финалига йўлланма олди
Фото: AS

Испания Кубогида илк финалчи номи маълум бўлди. 

Андалусияда 0:2 ҳисобида ютқазган «Барселона» ўз майдонида ирода кўрсатиб, «Севилья» дарвозасига жавобсиз 3та тўп киритди ва финалга йўл олди. 

Биринчи бўлим бошида Усмон Дембеле ҳисобни очди. 73-дақиқада тер Стеген қаҳрамонлик кўрсатиб, меҳмонлар хавбеки Лукас Окампоснинг пенальтисини қайтарди. 90+2-дақиқада Фернандо қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 90+4-дақиқада Пике икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштириб, баҳсни қўшимча бўлимларга олиб борди. Қўшимча бўлимда эса Брэйтуэйт ғалаба тўпини киритди.

Каталонияликлар финалда «Леванте» — «Атлетик» (Бильбаода 1:1 ҳисоби қайд этилган) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келишади. 

Испания Кубоги, 1/2 финал

Барселона — Севилья 3:0
3 март, «Камп Ноу»
Голлар: Дембеле (12), Пике (90+4), Брэйтуейт (95). 
Амалга оширилмаган пенальти: Окампос (73). 
Барселона – тер Стеген, Альба, Мингеса (Фирпо, 78), Лангле, Дест (Гризманн, 63), Педри (Брэйтуэйт, 89), де Йонг, Дембеле (Тринкау, 89), Бускетс (Мориба, 78), Пике, Месси. 
Севилья – Вацлик, Акунья (Рекик, 54), Кунде, Диего Карлос, Оливер Торрес (Окампос, 62), Алеиш Видаль (Навас, 54), Фернандо, Жордан (Мунир, 105), Сусо (Гомес, 79), де Йонг (Ракитич, 54), Ан-Носири.
Огоҳлантиришлар: Фернандо (37), Мингеса (67), Месси (73), Жордан (100), Кунде (101), Ан-Носири (103), Тринкау (119).
Четлатиш: Фернандо (90+2).
Биринчи ўйин — 0:2.

Top