20:16 / 07.06.2018
21109
Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари диққатига!

«Ўзтрансгаз» АЖ ўзининг ва таркибий бўлимларининг банк ҳисоб-рақамларига миллий ва хорижий валютада хизмат кўрсатиш бўйича энг яхши таклифлар танловини эълон қилади.

Қуйидаги талабларга жавоб берадиган тижорат банклари танловда иштирок этиши мумкин:

1) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банк фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияга эга бўлиш;

2) камида 5 йил давомида банк фаолияти билан шуғулланиш;

3) Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида филиалларга эга бўлиш.

«Ўзтрансгаз» АЖ танловида қатнашиш учун қуйидагилар тақдим қилиниши шарт:

– хизматлар нархи кўрсатилган тижорат таклифи;

– юқоридаги талабларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (лицензия, сертификатлар, рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси ва б.);

– банк ҳисоби шартномасининг проформаси.

Дастлабки шартлар Техник топшириқда кўрсатилган бўлади.

Ҳужжатлар почта орқали юборилиши ёки «Ўзтрансгаз» АЖ девонхонасига тушунтириш хати билан бирга 2018 йил 15 июнь кунигача топширилиши лозим.

Манзил: 100031, Тошкент ш. Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а.

Техник топшириқ нусхалари ва бошқа зарур маълумотларни олиш учун алоқа рақами:

Ғазначилик ва молия бўлими: Латипов Хайрулла, тел.: 239-43-63  

Аудиторлик ташкилотлари диққатига!

«Ўзтрансгаз» АЖ ўзи ва таркибий бўлимлари фаолияти бўйича 2017 йил учун халқаро стандартларга мос тарзда ташқи аудитни ўтказишга танлов эълон қилади.

Танловда қуйидаги талбларга жавоб берадиган аудиторлик ташкилотлари иштирок этади:

– камида 10 йилдан буён аудиторлик фаолияти билан шуғулланаётган;

– Миллий сертификатлаштириш тизимига мос равишда, рейтинг кўрсаткичларининг биринчи ўнталигига кирган (UZ1.A+ дан паст бўлмаган, UZ1.M.B.);

–  ҳар қандай хўжалик субъектларини аудиторлик текширувидан ўтказиш лицензиясига эга бўлган;

– Йирик ўзбек ва халқаро компанияларига (айниқса, нефть ва газ соҳасидаги) молиявий ҳисобнинг халқаро стандартларига мос равишда хизмат кўрсатиш (аудит, МСФО бўйича ҳисобот трансформацияси) тажрибасига (камида 5 йил) эга бўлган;

– МСФО ва МСА соҳасида зарур бухгалтерлик (аудит) малакасига эга, шунингдек аудит ва унга хос бўлган маслаҳат хизматлари билан шуғулланадиган, бундан ташқари, халқаро тан олинган сертификатларга (АССА, DipIFR, CIPA) ва камида 5 йиллик меҳнат стажига эга ходимлар штати мавжуд бўлган;

– обрўли халқаро аудит ташкилотлари билан ҳамкорлик тизимига қабул қилинган;

– Устав капиталидаги акциялар пакети 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда ташқи аудит ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган аудиторлик ташкилотлари рўйхатига киритилган.

– корхоналардан салбий баҳо олмаган;

– қонун томонидан белгиланган муддатда ишларни бажармаслиги ва текширув натижалари бўйича давлат назорат идоралари олдида жавобгарликни зиммасига оладиган.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар «Ўзтрансгаз» АЖга аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси, ташкилот ҳақида маълумотлар, энг йирик мижозлар рўйхати ва аудиторлик фаолияти тажрибасини тасдиқловчи ҳужжатлар, малака сертификатлари ва бошқа халқаро сертификатларнинг нусхалари, суғурта полиси нусхаси ва бошқа қўшимча маълумотларни тақдим қилиши лозим.

2017 йил учун мўлжалланган ташқи аудитнинг ўтказиш муддати – 2018 йил 15 июнь.

Ҳужжатлар почта орқали юборилиши ёки «Ўзтрансгаз» АЖ девонхонасига тушунтириш хати билан бирга, ёпиқ ҳолатда 2018 йил 10 июнь кунигача топширилиши лозим.

Манзил: 100031, Тошкент ш. Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а.

Зарур маълумотларни олиш учун алоқа рақами: – қимматли қоғозлар иқтисодий таҳлил бошқармаси: тел. 239-89-59, 239-12-10, эл.почта: cb@uztransgaz.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top