8392.2 USD -2.95

9477.31 EUR -32.72

126.25 RUB -1.42

10816.7 GBP -52.49

10:46 / 08.06.2018 12271

“999” - Дорихоналар тармоғи мижозлар ишончига сазовор бўлди

Ўзбекистонда турли тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, бу борада муваффақиятга эришаётган, иш юритишнинг замонавий асосларини тўғри йўлга қўйгани сабабли бутун бошли тармоққа айланиб бораётган фирма ва компаниялар жуда кўп. Бундай тадбиркорлик субъектлари орасида овқатланиш шохобчалари, кийим-кечак дўконлари ва бошқалар бор. Аҳолига дори-дармонлар етказиб бериш соҳасида 17 йилдан бери муваффақиятли фаолият юритиб келаётган “999” Дорихоналар тармоғи шулар жумласидан.

“999” — бу ҳозирча Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи дорихоналар тармоғи бўлиб, адолатли нархларда кенг турдаги дори-дармонлар ва бошқа фармацевтика маҳсулотлари, шахсий гигиена воситаларини мижозларга етказиб беради. Хушмуомала ва ўз касбининг усталари бўлган ходимлар мижозларга малакали хизмат кўрсатишади.

Дори-дармонлардан ташқари, мазкур дорихоналар тармоғининг исталган шохобчасида тиббий техникалар, шахсий гигиена воситалари, доривор ўсимликлар дамламалари, спорт озуқалари ҳамда болалар ва оналар учун махсус маҳсулотларни харид қилиш имконига эгасиз.

Айтиш жоизки, “999” Дорихоналар тармоғида хизмат кўрсатиш юқори даражада йўлга қўйилгани, мижознинг талаб ва истакларига жиддий эътибор берилгани сабабли, аҳоли орасида кўп йиллик ишончга эга.

Фикримизни 18 апрель куни Тошкент Фармацевтика Институтида “Ўзбекистонда Фармацевтика: кеча, бугун ва келажакда!” конференцияси доирасида ўтказилган танлов натижаси ҳам исботлайди.

Ўзбекистон фармацевтика соҳасида илк бора ташкил этилган ўзига хос “PHARMCLUB-2017” танловида ишлаб чиқарувчилар, дорихоналар ва дорихона тармоқларининг энг таниқли маҳсулотлари аниқланди. Таъкидлаш жоизки, “999” Дорихоналар тармоғи аҳил жамоасининг уюшқоқлик билан ривожланиш йўлида олиб бораётган меҳнати бесамар кетмади.

Гап шундаки, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали ўтказилган сўров натижаларига кўра, мамлакатимизнинг энг нуфузли дорихона тармоқлари орасида “999” Дорихоналар тармоғи “Йилнинг энг яхши дорихоналар тармоғи” номинациясида ғолиб бўлди ва ҳақли равишда мижозлар ишончига сазовор эканини намойиш этди.

 

 

Тармоқ раҳбариятининг маълум қилишича, корхонанинг бу даражадаги ютуқлари ва халқ ишончини қозонишидаги энг асосий омил – бу, одатда бир бирига қарама-қарши келувчи икки тушунчалар - меъёрланган нарх ва маҳсулот, хизматлар юқори сифатини таъминлашни ўз шиори қилиб олганлигидир. Шу билан бирга ходимлар савияси ва малакасини доимий равишда ошириб боришга жиддий эътибор қаратилишидир. Шу мақсадда хорижий мамлакатлардан таклиф этилган тажрибали мутахассислар томонидан махсус тренинглар ташкил этилишини ҳам қайд этиш жоиз.

Фирма Тошкентдаги дорихоналари сафини вилоятларда ҳам фаолиятини йўлга қўйиш билан кенгайтиришни режалаштирмоқда. Айни вақтда, Тошкент шаҳрида фирманинг 15та шохобчаси мижозларга бекаму-кўст хизмат кўрсатмоқда. Корхона ходимлари доимий изланишда бўлиб, ривожланган давлатлар тажрибасини ҳаётга дадил татбиқ этмоқда. Хусусан, Юнусобод тумани, Хуршид кўчасида тармоқнинг янги намунадаги шохобчаси иш бошлади.

Унда дорихона ичидаги майдон очиқ форматда ташкиллаштирилган ва рецептсиз бериладиган воситалардан зарурини танлаш мижознинг ўзига ҳавола қилинади. Мижоз ўзи танлаган маҳсулотни олиб, танишиб, харид қилишга қарор қилса, ғазначига пулини тўлайди ва олиб кетади. Фақатгина рецепт билан олинадиган дорилар учун бевосита фармацевтга учрашиш лозим бўлади.

Бундан ташқари, фирма ўз фаолиятида доимий мижозларни қўллаш программаси – дисконт карталарни жорий қилган. Программа иштирокчилари дисконт картаси ёрдамида дори-дармонлар қийматидан 3%, бошқа маҳсулотлар қийматидан эса 5% чегирмага эга бўладилар.

Хуллас, айтиш мумкинки, “999” Дорихоналар тармоғи – халқ орасида катта ишончга эга бўлган ва Ўзбекистонда дорихоналар соҳасини ривожланиши ҳамда уни ривожланган давлатлар стандартларига яқинлаштиришда катта ҳисса қўшган корхонадир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Теглар

Top