8312.64 USD -2.21

9456.46 EUR +48.21

125.22 RUB +1.37

10578.7 GBP -23.60

22:32 / 14.06.2018 25697

Аёл киши бошчилик қилган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2018 йил 30 март кунидаги (қонуний кучга кирган) ҳукми билан аёл киши бошчилигида бир неча оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилган уюшган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, ушбу гуруҳнинг фаолиятига узил-кесил чек қўйилди.

Жиноят иши тафсилотларига кўра, уюшган жиноий гуруҳ Бухоро вилоятида асосан ёлғиз яшовчи, моддий томонлама имкониятлари яхши фуқароларга тегишли бўлган, энг асосийси кириш қулай ва хавфсиз бўлган хонадонларни аниқлаш, ушбу хонадонлардаги пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлик, вазиятга қараб босқинчилик йўли билан эгаллаш мақсадида тузилган. 

2017 йил 15 сентябрь куни жиноий гуруҳ Бухоро шаҳри, “Зафаробод” кўчаси, 3-уйда яшовчи фуқаро Г.Жумаеванинг уйига боришган. И.Норов, Р.Холов ва Ф.Бобоевлар қуролланган ва юзларига ниқоб таққан ҳолда уйнинг томидан ошиб Г.Жумаева ухлаб ётган хонага киришган. Улар Г.Жумаевага ҳужум қилиб, унинг қўл-оёқларини боғлашган ва овоз чиқармаслиги учун оғзини “скотч” билан беркитишган. Г.Жумаеванинг танасини турли соҳаларига уриб, тепиб, уяли телефонларни қувватлантирувчи “зарядник”нинг сими билан бўйнидан буғишган ва пичоқ тираб ўлдиришни айтиб қўрқитишган.

Шу куни босқинчилар Г.Жумаеванинг уйидан жами 254.342.600 сўмга тенг бўлган тилла тақинчоқлар, АҚШ доллари ва пулларни олиб кетишган. Қўлга киритилган “ўлжа”ни уюшган гуруҳ аъзолари ўзаро тақсимлашган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатишган.

Босқинчиларнинг жиноятлари суд мажлисида тўлиқ ўз исботини топди ва ушбу уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг ҳар бирига қонун доирасида озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Жиноят ишлари бўйича
Бухоро вилоят суди судьяси
А.Аллаев

Top