8395.15 USD -6.38

9510.03 EUR -113.08

127.67 RUB -0.68

10869.2 GBP -122.52

20:36 / 10.10.2018 10456

Фото: Amazon’нинг роботлаштирилган улкан омбори

Business Insider журналисти Эйвори Хартманс Amazon ходимлари шикоятларидан кейин компанияга қарашли омборлардан бирига ташриф буюрди.

Фото: Business Insider 

Журналист борган омбор АҚШнинг Кент шаҳрида (Вашингтон штати) жойлашган бўлиб, 92 минг квадрат метрни эгаллайди. Компания ходимлари у ерда ҳафтасига 4 кун давомида 10 соатдан меҳнат қиладилар.

Фото: Business Insider 

Роботлар товарларни полга туширилган QR-кодлар бўйича белгиланган жойга етказади.

Роботларнинг ҳаракатланиш жараёни

Товарлар қутилари махсус конвейер тасмасида қадоқланиб, ўлчанади.

Қутилар турли тезлик билан ҳаракатланиши мумкин.

Фото: Business Insider 

Ҳаммаси бўлиб омборда 3 мингга яқин одам ишлайди. Журналистнинг айтишича, компания ходимлари батартиб ва бамайлихотир ишлаганлар. У ходимлардан бирортаси танаффус қилганини пайқамаган, бироқ шунга қарамай одамлар хафа ёки асабий кўринмаганлар.

Теглар

Top