8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

19:26 / 12.10.2018 12019

Афсонавий Усейн Болт футболдаги голлари ҳисобини дубл билан очди

Фото: Getty Images

Югуриш бўйича 8 карра Олимпия чемпиони, ямайкалик енгил атлетикачи Усэйн Болт энди футбол майдонларида ҳам муваффақият қозона бошлади.

Ҳозирда Австралиянинг “Сентрал Кост Маринерс” клубида тўп сураётган Болт футболдаги голлари ҳисобини дубл киритиш билан очди. У “Макартур Саут Вест”га қарши ўртоқлик учрашувининг 57- ва 68-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қила олди. Учрашув эса 4:0 ҳисобида якунланган.   

“Мен илк бор бошланғич таркибга тушиб, иккита гол ура олдим, бу ёқимлидир. Мен бу ерга келиб, дунёга яхши футболчи бўлиб бораётганимни исботлай олганимдан хурсандман. Мен ўз футболимни кўрсатиб, жамоа асосий таркибидан ўрин олмоқчиман”, деб айтган 32 ёшли Болт ўйиндан кейин.   

Афсонавий спринтер енгил атлетикадан 2017 йилги жаҳон чемпионатидан кейин кетган. Болт “Сентрал Кост Маринерс” билан август бошида муддатсиз шартнома имзолаган. Шартнома Болтга профессионал шартнома тузишни кафолатламайди. Ямайкалик спортчи клуб сафида август охирида илк бор майдонга тушган. 

Top