07:43 / 07.11.2018
5283
БМТ бош котиби Камерунда ўғирлаб кетилган ўқувчиларни озод қилишга чақирди
Фото: UNICEF/Karel Prinsloo

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 5 ноябрда Камеруннинг Баменда шаҳридаги мактабдан ўғирлаб кетилган ўқувчилар ва ходимларни зудлик билан озод қилишга чақирди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнотида айтилган.

“Фуқароларга, айниқса балоғатга етмаганларга қарши қаратилган бу жиноятни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди”, деб айтилган баёнотда.

Гутерриш Камеруннинг Шимоли-ғарбий ва Жануби-ғарбий вилоятларидаги ихтилофни тинчлик билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.

5 ноябрда Камеруннинг инглиззабон Шимоли-ғарбий вилоятининг пойтахти ҳисобланувчи Баменда шаҳрида 80 га яқин киши, аксарият ўқувчилар ўғирлаб кетилган. Айни вақтда ушбу жиноят ортида ким турганлиги номаълум.

Камерун Африканинг энг барқарор давлатларидан бири ҳисобланади, бироқ жорий йилнинг октябридан мамлакатнинг ғарбий, инглиззабон қисмининг ажралишини қўллаб-қувватловчи айирмачилар вақти-вақти билан ҳукумат армияси билан тўқнашувга кирмоқда.

Top