8455.37 USD +4.00

9554.57 EUR +77.20

131.53 RUB +2.16

11060.5 GBP +43.26

22:47 / 11.11.2018 3414

Парижда тинчлик форуми очилди

11 ноябрда Парижда Биринчи жаҳон уруши якунланганининг 100 йиллигига аталиб тинчлик форуми очилди. 

Форум ўтказилишига Франция президенти Эммануэль Макрон ташаббус билдирган ва у  замонавий дунёда кескинлик ошаётганига жавоб бўлишга чорланган. Давлатлар раҳбарлари ва бош вазирлари, халқаро ташкилотлар вакиллари Биринчи жаҳон уруши якунланганининг 100 йиллигига бағишланган Триумфал аркадаги тантанали маросим ва Елисей саройидаги ланчдан кейин форумда иштирок этишга келишган. Форумни Макрон очиб берган, у ўз нутқида бундай тадбирнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтган ва унинг ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшган барчага миннатдорлик билдирган. 

“Биз яшаётган дунё жамиятларимизга путур етказаётган инқирозлардан заифлашган. Шу сабабли ҳар йили ўтадиган Париж тинчлик форумини ташкил этишга қарор қилдик. Бу ерга келганларга миннатдорлик билдирмоқчиман”, деб айтган Франция президенти. 

Шунингдек, очилиш маросимида БМТ бош котиби Антониу Гутерреш ва Германия канцлери Ангела Меркель ҳам нутқ сўзлаган.   
Форум иши 3 кун – 13 ноябргача давом этади. Форумнинг вазифаси глобал тартибга солишни яхшилаш ҳисобига тинчликни мустаҳкамлаш ва халқаро кескинликни камайтиришга ёрдам берувчи омилларга кўмак беришдан иборат. Форумни ҳар йили ўтказиш таклиф қилинган.

Top