8378.04 USD +3.94

9488.13 EUR +77.32

129.09 RUB +2.91

11133.6 GBP +234.69

19:20 / 16.12.2018 10243

Солари Искони нега ўйнатмаганига изоҳ берди

Фото: David S. Bustamante/Soccrates/Getty Images

«Реал» клуби бош мураббийи Сантьяго Солари нима учун Иско 16-тур доирасида «Райо Вальекано»га қарши ўйинда (1:0) захира ўриндиғида қолганига изоҳ берди.

«Мен барча футболчилар ўзларини яхши ҳис қилишлари ва ишга садоқат билан ёндашишларини истайман. Таркиб танлашда ҳам, футболчиларни алмаштиришда ҳам хато қилмасликка уринаман. Менинг ишим шу.

Марко Асенсио ўрнига Даниел Себальосни туширишимнинг сабаби Марко чарчаганди. Кейин яримҳимояни мустаҳкамлаш учун учун Федерико Вальвердени туширдим. Захирадаги ягона ҳужумчи Винисиус Жуниор Карима Бенземани алмаштирди», — дея Соларининг сўзларини келтирган Marca.

Бундан аввалроқ Солари ва Иско муносабатлари бузилгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Айрим маълумотларга кўра, «Реал» мураббийлари футболчи кўричагини олдирганидан кейин ортиқча вазн тўплаганидан норози. Футболчи Испания чемпионатининг 13-турида «Эйбар»га қарши кечган ва 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин бош мураббийнинг қўл ташлашини инкор қилганди.

ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 6-турида ЦСКАга қарши кечган ва 0:3 ҳисобидаги мағлубият билан тугаган ўйинда эса Иско трибунадаги мухлислар билан зиддиятга борганди.

Шу кунларда Marca нашри Исконинг «Реал»даги фаолияти якунига етиб қолгани ҳақида материал эълон қилди. Хабарда Мадридга Иско ўрнига «Челси»дан Эден Азар келиши ҳақида айтилган.

«Райо Вальекано»га қарши ўйин арафасида «қаймоқранглилар» жамоаси президенти Флорентино Перес Соларидан Иско билан муносабатларни яхшилашни сўрагани маълум бўлганди.

Top