19:36 / 20.01.2019
29966
Осиё Кубоги. Иордания сенсацион равишда турнирни тарк этди

Осиё Кубогининг нимчорак финали кутилмаган натижа билан бошланди. Гуруҳ босқичида Австралияни ортда қолдирган ҳолда B гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Иордания D  гуруҳидан учинчи ўрин билан чиққан Вьетнамга қарши ўйинда мағлубиятга учради.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Абдурраҳмон Иорданияни ҳисобда олдинга олиб чиққанди, аммо иккинчи бўлим бошида Нгуен Конг Фионг ҳисобни тенглаштирувчи голни урди.

Ўйиннинг асосий вақтида дуранг натижа сақланиб қолди, қўшимча бўлимларда ҳам гол урилмади. Пенальтилар сериясида эса Шарқий Осиё вакиллари 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Вьетнам Осиё Кубогида чорак финалнинг илк иштирокчисига айланди. Бу жамоа кейинги босқичда, 24  январь куни Япония ва Саудия Арабистони жуфтлиги ғолибига қарши баҳс ўтказади.

Осиё Кубоги
1/8 финал
Иордания – Вьетнам 1:1
(1:0, 0:1, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 2:4
Голлар: 1:0 – 39 Абдурраҳмон, 1:1 – 51 Нгуен Конг Фионг.
Иордания – Шафий, Ал-Ажалин, Хаттоб, Бани-Ясин, Муржан (Файсал, 71), Зиёд, Ал-Бахит (Хаддод, 98), Абдурраҳмон, Бани-Аттия, Ал-Равашде (Самир, 105), Ал-Тамарий (Эрсон, 98).
Вьетнам – Данг Ван Лам, Буй Тьен Зунг, Куэ Нгок Хай, Доан Ван Хау, До Зюи Мань, До Хунг Зунг, Нгуен Хюи Хунг (Нгуен Ван Тоан, 96), Нгуен Чонг Хоанг (Чан Минь Выонг, 117), Фан Ван Дык (Лыонг Сюан Чионг, 105), Нгуен Куанг Хай, Нгуен Конг Фыонг (Нгуен Тьен Линь, 77).
Пенальтилар серияси:  1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 2:3, 2:4.
Огоҳлантиришлар: Бани-Аттия (57), Данг Ван Лам (120).

 

Мавзу
Осиё Кубоги
2019 йилнинг 5 январь - 1 февраль кунлари БААда футбол бўйича Осиё Кубоги бўлиб ўтади.
Барчаси
Top