8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

14:01 / 22.01.2019 13981

Автомобиль бошқарувини ўргатаётган ўқитувчи ҳам хато қилди

Иллюстратив фото

Фарғона вилояти Қува туманидаги «Ватанпарвар» ўқув спорт клубида автомобиль бошқаруви ўрганувчиси Н.У. вояга етмаган шахсни Damas'да уриб юборган. 

2018 йил 29 ноябрда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотларига кўра, «Ватанпарвар» ўқитувчиси Ш.Ғ. Ўзбекистонда амалда бўлган «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг маълум бандига амал қилмай, яъни «йўлларда бошқаришни ўргатиш фақат автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспортини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори иштирокида, дастлабки бошқарув кўникмаларига эга бўлган ўрганувчига рухсат» этилишини инобатга олмай, қоидани бузган. 

Маълум қилинишича, автомобиль бошқарувини қўлга олган, ўрганувчи Н.У. йўл ёқасида ҳаракатланиб келаётган пиёдага енгил тан жароҳати етказган. 

20 декабрь куни бўлиб ўтган судга кўра, Қува туман маъмурий суди Ғ.Ш.ни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган, деб топди. Унга ЭКИҲ 3 баравари миқдорида, яъни 608 минг 190 сўм жарима жазоси тайинланди. 

Сўнгги пайтда ЙТҲ оқибатида жароҳатланган ё ҳалок бўлганлар ҳақида тарқатилаётган маълумотлар кўпайди. Масалан, 2019 йил 7 январь куни Қуйичирчиқ туманида, «Нексия» русумли автомобиль ҳайдовчиси К.Н. қатнов йўлини чап томондан ўнг томонга кесиб ўтаётган 2011-йилда туғилган пиёда А.И.ни уриб юборган. Пиёда туман марказий шифохонасида ҳаётдан кўз юмган. 

Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳайдовчиси О.К. ўзининг бошқарувидаги оқ рангли Nexia-3 русумли хизмат автомашинасини бошқариб бораётиб, Хўжайли тумани «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўлининг 810-811 километрида бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўсиққа урилган ва йўл транспорти ҳодисаси содир этиши натижасида 4 киши ҳалок бўлганди.

Top