20:45 / 02.02.2019
16410
«Имтиҳонга тайёргарлик кўраётган вақтда шу дардга йўлиқди». Оққон билан хасталанган Диннур кўмакка муҳтож

Ота-она меҳри, уларнинг ғамхўрлиги остида униб, камолга етамиз. Улар бизнинг ғам-ташвишларимизга, хурсандчилик ва шодиёналаримизда доимо бирга бўлишади. Ютуққа эришсак қувонишади, дард чексак эса бемисл азоб чекишади.

Навбатдаги хайрияни бошлашдан олдин узоқ иккиландик, чунки йиғиладиган маблағ кичик эмас эди. Бироқ халқимизда:"Кўмаклашган иш битар" деган мақол бор. Шу сабаб бу хайрияни омма эътиборига ҳавола этишга жазм этдик ва пойтахтимиздаги гематология маркази томон йўл олдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Ота-онаси бизни хайрия сабабчиси, оғир дард билан хасталанган Диннур томон бошлаб борди.

 «Ўтган йили ноябрда ўғлимнинг мазаси бўлмай қолди. Текширишлар ўтказилгандан сўнг, ўткир лимфобласт лейкоз (оққоннинг тури) ташхиси қўйилди. Шундан сўнг шифохонага ётқиздик. Ҳозирда 3-курсга келдик. Шифокорлар илик кўчириш ҳақида аввал бошидан айтишди. Ҳозирги кунга қадар шу ерда даволанмоқда. Илик кўчириш учун эса хорижга чиқишимиз лозим. Операция ҳам қиммат турар экан. Бизда эса ундай маблағ йўқ. Аёлим оддий ўқитувчи, мен қўриқчиликда ишлаяпман. Ўғлим ҳозир 18 да. Бу йили ўқишга топширмоқчи эди. Репетиторларга борар эди. Биринчи эшитган вақтимизда очиғи қаттиқ тушкунликка тушиб қолдик. Бошида заҳар ҳужайралар 93 фоиз бўлган экан. Бу жуда хавфли эди. Ҳозир даволаниб ремиссия босқичига чиққан. Энди зудлик билан илик кўчиришни амалга оширишимиз керак. Туркияда даволаш мумкин экан. Умидимизни узганимиз йўқ. Ҳар куни қўлимиз дуода», – дейди беморнинг отаси Рафаэл Султанов.

Касаллик тарихи ва қўйилган ташхисни янада аниқлаштириш мақсадида беморнинг шифокори билан суҳбатлашдик.

«Султанов Диннур биринчи марта 2018 йили 14 ноябрь куни келган. Жудаям оғир аҳволда келган эди. Шикоятлари оёқ оғриқлар, тошмалар, ҳолсизлик билан бўлган. Бизда таҳлил қилинганда, қонида 93 фоиз оққон хужайлари аниқланган. Таҳлил натижаларига кўра, ўткир лимфобласт лейкози ташхиси қўйилган. Биринчи курс оғир ўтади, одатда. Боламиз бундан ўтган. Ҳозирда ремиссия босқичида. Илик трансплантация усули тавсия қилинади», – дея маълумот берди гематолог Аниса Бегулова.

Аниса Бегулова

Илик кўчириш учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида харажат кетар экан. 30 минг АҚШ доллари йиғилган, қолгани эса Худодан дейишмоқда. Инсон шундай кунларда синалади. Ўқиш учун кириш имтиҳонларини топширмоқчи бўлган Диннурнинг олдида бундан-да оғирроқ имтиҳон борлигини ахир у қаердан ҳам билсин? Аммо яратганнинг синови экан, унга сабр қилинса, албатта мукофоти берилади.

Хайрли ишларни кўнглига тугган юртдошлар, келинг, шу оилага ё моддий, ёки маънан ёрдам берайлик. Ҳозир ушбу оилага кўмагимиз жуда ҳам зарур. Ушбу ватаннинг яна бир ўғлони Диннурни сақлаб қолиш учун савобли амалга шошилайлик.

Султанова Элвира (онаси) номига очилган пластик карточка:

Click/PayMe: 8600 0417 9560 8778 (Агробанк)

МФО: 00394

ИНН: 201200124

Хорижий валюталар учун ҳисоб рақам: 20206000299309534001

Нақд пул топширганда: 23116000600000394001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул ўтказилганда: 23118000400000394001

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган маблағлар транзити: 23120000900000394001

Отаси Султанов Рафаэлнинг телефон рақами: (90) 935-57-23

Баҳодир Аҳмедов


Ҳурматли "UZCARD" карточка эгалари! "UZCARD" тизими сизни огоҳлантиради!

Ҳеч кимга ва ҳар қандай вазиятда пластик картангизга тааллуқли маълумотларни, айниқса телефон рақамингизга кирувчи СМС хабарларни (масалан, То'lovni tasdiqlash kodi: 123456. Kodni hech kimga bermang" ёки "Код oplati. Nikomu ne soobshayte etot kod. 123456") ошкор қилманг. Сизга ёрдам пулини пластик карточкасидан ўтказиб бераётган номаълум шахс телефон орқали мурожаат қилиб мобил телефонингизга келиб тушаётган СМС — кодлар тўғрисидаги маълумотларни билмоқчи бўлаётганини сезган бўлсангиз, билингки ушбу шахс фирибгарлик йўли билан карточка ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ўғирлашга уринмоқда. Агар карта ҳисоб рақамингиздан пул маблағлари ўғирланаётганини сезган бўлсангиз дарҳол карточкангизни олган банкингизга картани блоклаш учун мурожаат қилишингиз ёки ушбу амалиётни бевосита ўзингиз мобил ёки веб иловада бажаришингиз мумкин.

Мавзу
Хайрия акцияси
KUN.UZ сайти ёрдамга муҳтож инсонларга кўмак бериш нияти билан қатор хайрия акцияларини ташкил этиб келмоқда.
Барчаси
Top