8460.92 USD +2.76

9439 EUR -62.05

131.06 RUB +1.32

10760.6 GBP -234.16

19:44 / 13.02.2019 28126

Тулкининг тишлари ярқираганини кўрсанг,  табассум қиляпти деб ўйлама!

Кўзимиз тушган ҳар бир қора нарса ёмон, ҳар бир оқ нарса қора бўлавермайди. Кўмирни ушлаш билан қўл қора бўлади. Аммо у билан бутун бошли уйни иситиш, унинг ёрдамида таом пишириш мумкин. Тишнинг оқи чиройли табассумга ҳам, заҳарханда кулишга ҳам хизмат қилиши мумкин. Буларнинг ўртасидаги ариқни ажратиш кишининг фаросатига боғлиқ. 

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Аудио версиясини тинглаш

Фожиа шуки, бизлар Яратувчи қолиб, бандаларга боғландик. Бу истеҳзоли жилмайишлар аслида бизни тубсиз чоҳга элтаётганини англамадик. Табассуми ҳам, нафрати ҳам ҳақиқий бўлган Зотни унутдик. Билингки, У Зот кимга табассум қилар экан, энди у кишидан ҳеч ким нафратланмайди. Зеро, буюк Хожага қарашли зотларга ҳеч ким жаҳл тошини ота олмайди. Билъакс, Оллоҳ кимдан нафратланса, энди унинг энг яқини ҳам унга табассум қила олмас. Бошқача айтганда, Оллоҳ кулса, олам кулади. Оллоҳ ғазаб қилса, бутун олам зулматга чўмади. Инсоннинг нафрати ортида жаҳл, адоват турса, табассуми ортида таъма, манфаат туради. Яратганнинг табассуми ортида туганмас бахт турса, ғазаби ортида меҳр, жонкуярлик ётади. Яратган билан яралмишнинг орасидаги фарқ шудир.

Заҳириддин Мансур

Top