8458.16 USD +9.27

9501.05 EUR +38.29

129.74 RUB -0.07

10994.8 GBP -133.27

15:19 / 15.02.2019 6682

Хайрия натижаси: Ибратбекнинг операцияси муваффақиятли якунланди

Яхшилик унутилмайди. У инсон қалбида мудом сақланади. Инсон бошига тушган оғир кунларида унга ҳамдард бўлиш, оғирини енгил қилиб, ёрдам қўлини чўзиш инсонийликнинг олий даражаларидан биридир.

Ёдингизда бўлса Kun.uz сайтида «Ибратбекнинг хаста юраги январь ойида операция қилинади. У кўмакка муҳтож» сарлавҳали хайрия акцияси ўтказилган эди.

Унда жажжигина Ибратбекка шифокорлар томонидан юрак пороги ташхиси қўйилиб, зудлик билан операция қилиниши маслаҳат берилган. Лекин оила бу операцияга моддий тайёр эмаслиги сабабли Ибратбекнинг онаси саховатпеша халқимиздан ёрдам сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Сиз азизларнинг ёрдамингиз билан керакли маблағ йиғилди. Операция муваффақиятли якунланди. Ҳозирда Ибратбек ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Бундан қувончи ичига сиғмаган ота-онаси ёрдам қўлини чўзган барча юртдошларимизга ўз миннатдорчилигини билдириш мақсадида таҳририятимизга келишди. Улар билан суҳбатлашдик.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Албатта, дунёда она учун ўз фарзандидан азизроқ неъмат бўлмаса керак. Бугун Ибратбекдан ҳам онаси бахтлироқ. Чунки ёлғиз ўғлининг соғайиб кетиши ҳаётининг мазмунидир. Ибратбекнинг онаси юртдошларимизга чин юракдан ўз раҳматини айтиб, уларни дуо қилишини таъкидлади.

Шу ўринда Kun.uz таҳририяти ҳам хайрия акциясида иштирок этиб, бир оиланинг қувончига сабабчи бўлган саховатпеша ватандошларимизга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтади. Қилган эҳсонларингиз Аллоҳ даргоҳида қабул бўлиб, ажр-савобини кўпайтириб беришини яратгандан биз ҳам сўраб қоламиз. Савоб иш қилишдан чарчаманг, азиз ва саховатпеша юртдошлар.

Теглар

Top