12:04 / 18.03.2019
3169
Автомактаблар лицензияни онлайн қайта расмийлаштириши мумкин
Фото: Фото: Виталий Белоусов / РИА Новости

Ягона интерактив давлат хизматлари портали энди ана шундай имкониятни тақдим этмоқда, деб ёзади Norma.

Хизматнинг тўлиқ номи: автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларининг ҳайдовчиларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳасида нодавлат таълим хизматларини тақдим этиш учун берилган лицензияни қайта расмийлаштириш.

У юридик шахсларга ярим автоматик режимда тақдим этилади.

Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг (ЭКИҲнинг 1 баробари) 50 фоизи  ундирилади.

Хизмат Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тартибга солинади.

Аризани Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўн иш куни ичида кўриб чиқади.

Top