8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

13:47 / 04.04.2019 2245

«Тошшаҳартрансхизмат» автобусларга буюртма қабул қилиш тизимини йўлга қўйди 

Фото: Тошшаҳартрансхизмат

“Тошшаҳартрансхизмат”АЖ мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадида @aotshtx_bot орқали автобусларга буюртма қабул қилиш тизимини йўлга қўйди. 

Акциядорлик жамияти хабарига кўра, ушбу электрон манзил орқали онлайн тарзда автобус буюртма қилиш, фойдаланиш мумкин бўлган транспорт воситаси ҳақида ва бошқа қўшимча маълумотларни олиш мумкин.
 
Бундан ташқари автобус учун буюртмалар “Тошшаҳартрансхизмат”АЖнинг расмий интернет сайти — tshtx.uz орқали ҳам қабул қилинади, дейилади хабарда.

Бундан олдин, “Тошшаҳартрансхизмат” иккита йўналишга янги автобуслар қўйилгани ҳақида хабар берганди.

Top