8562.34 USD +26.60

9731.96 EUR +165.96

135.34 RUB +2.77

10908.4 GBP +161.92

17:50 / 14.05.2019 31647

1 сўмга тенг қийматдаги давлат объектларини харид қилинг ва ўз бизнесингизни йўлга қўйинг!

Тадбиркорлик фаолиятини нимадан бошлашни ўйлаяпсизми? Балки хусусий меҳмонхона, кафе ёки ресторан очмоқчидирсиз? Ёки ишлаб чиқариш билан шуғулланиш учун цех, завод ёки фабрикабоп жой керакми? "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бошланғич баҳоси 1 сўмга тенг қийматдаги давлат объектлари орасида айнан сиз истаган бино ва иншоотлар ҳам борлиги шубҳасиз. www.e-auksion.uz сайтига кириб ўзингизни қизиқтирган объектни танланг ва онлайн-аукционларида иштирок этиб, режаларингизни амалга оширинг.

"E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан кўплаб бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўмга тенг қийматда савдога чиқарилмоқда. Уларнинг айримлари билан қуйида танишишингиз мумкин:

Бухоро вилояти, Когон шаҳар, Ватанпарвар кўчасида жойлашган Собиқ ҳарбий қисмга қарашли 2-сон казарма бино ва иншоотлари;

Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Халач МФЙ, Қуйи Халач аҳоли пунктида жойлашган Собиқ “Ёш механизатор” болалар соғломлаштириш лагерининг бино ва иншоотлари;

Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Навбаҳор МФЙ, Чўлқувар массивида жойлашган 1-сонли сув кўтариш насос станциясининг бино ва иншоотлари;

Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, Барака МФЙ Янгиер аҳоли пунктида жойлашган Дала шийпон бино ва иншоотлари;

Фарғона вилояти, Риштон тумани, Пастки Булоқбоши МФЙ Булоқбоши қишлоғида жойлашган Пастки Булоқбоши ҚВП биноси;

Сурхондарё вилояти, Денов тумани, "Денов" ҚФЙ "Юрчи" махалласида жойлашган Ошхона биноси;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл тумани, МФЙ "Кумбаскан" ОФЙда жойлашган 2 қаватли маъмурий бино;

Шунингдек, Тошкент шаҳрида қуйидаги давлат кўчмас мулк объектлари эндиликда 20% арзонлашган нархда онлайн-аукционга чиқарилди:

Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Бунёдкор кўчаси 4а-уйда жойлашган 1-қаватли бинонинг фойдаланилмаётган ертўла қисми баҳоланган нархи 1 024 669 829,40 сўм. Дастлаб, бу объект 1 195 448 134,3 нархда онлайн-аукционга чиқарилган эди.

Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Саккокий кўчаси, 3а-уйда жойлашган бино ва иншоотлар баҳоланган нархи 26 652 675 568,80 сўм. Дастлаб, ушбу машҳур объект 31 094 788 163,6 нархда онлайн-аукционга чиқарилган эди.

Онлайн-аукционга чиқарилган давлат кўчмас мулк объектларининг тўлиқ рўйхати билан www.e-auksion.uz сайтида танишишингиз мумкин.

“E-IJRO AUKSION”нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий канал ва саҳифалари:

Telegram : @onlineauksionuz

 Facebook: /eauksion.uz

Instagram: /eauksionuz

Twitter: /eauksionuz

Теглар

Top