8458.16 USD +9.27

9501.05 EUR +38.29

129.74 RUB -0.07

10994.8 GBP -133.27

07:35 / 15.05.2019 26401

Мусулмон сайёҳлар орасида энг оммавий давлатлар маълум қилинди 

Индонезия /Фото: Ahmad Ariska/AFP

CrescentRating компанияси MasterCard билан ҳамкорликда анъанавий Global Muslim Travel Index (GMTI) рейтингини тузди. Бу рейтингда мусулмон сайёҳлар орасида энг оммавий давлатлар келтирилган.

Мутахассислар рейтингни тузишда атроф-муҳит, хизматлар сифати, нарх ва коммуникация каби мезонларни таҳлил қилиб чиқишган. Рейтингнинг тарихида Индонезия илк бор1-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Малайзия ҳам 1-ўринга лойиқ топилган. Иккала давлат ҳам 78 балл тўплаган.

Шунингдек, етакчи ўнталикдан Туркия (75 балл), Саудия Арабистони (72 балл), БАА (71 балл), Қатар (68 балл), Марокаш (67 балл), Баҳрайн (66 балл), Уммон (66 балл) ва Бруней (65 балл) ўрин эгаллаган.

Дунёнинг етакчи давлатларидан Россия ва АҚШ 46-ўринни эгаллаган. Улар билан бу ўринни Гамбия, Мали ва Нигерия бўлишган.

Ўтган йилги рейтингда 1-ўринни Малайзия, 2-ўринни Индонезия эгаллаган.

Top