8578.36 USD +3.62

9628.35 EUR -119.41

134.52 RUB -1.31

10742.7 GBP -141.24

13:22 / 27.05.2019 4472

Ўзбекистон - Германия - Хитой: туризм соҳасидаги янги лойиҳага старт берилди

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Хитойнинг China Tours Hamburg CTH GmbH етакчи туристик компанияси Uzbekistan symbol of the magic east ёзуви акс этган люкс автобусларда Германиядан Ўзбекистон орқали Хитойга йўл олди.

Германияда бош қароргоҳи жойлашган Хитойнинг China Tours Hamburg CTH GmbH компаниясига 1998 йилда асос солинган бўлиб, дунёнинг энг йирик тур компанияларидан бири сифатида айни дамда Берлин, Франкфурт, Мюнхен, Пекин, Шанхай, Гуйлин шаҳарларида ўз офисларига эга.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил аввалида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда Берлинда ташкил этилган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси Абдулазиз Аққуловнинг China Tours Hamburg CTH GmbH компанияси раҳбари Андреас Ланс билан учрашуви чоғида New Silk Road лойиҳаси доирасида Ипак йўли туризмини кенг тарғиб этишга қаратилган янги келишувларга эришилган эди.

Мазкур лойиҳа орқали Ўзбекистон Буюк ипак йўли шаҳарлари бўйлаб зиёрат ташкил этилади. Шунингдек, лойиҳада иштирок этувчи мамлакатлар делегациялари вакиллари иштирокида тантанали тадбирлар ҳам ташкил этилади.

Қайд этиш жоизки, Ипак йўли туризмини тарғиб этувчи тур, шунингдек, Германиянинг 15 дан ортиқ етакчи оммавий ахборот воситалари томонидан ҳам кенг ёритилади, деб хабар бермоқда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Top