8518.68 USD +5.11

9652.52 EUR +145.42

131.33 RUB +0.92

10847.7 GBP +94.20

21:59 / 29.05.2019 13667

Михаил Саакашвили Украинага қайтди (видео) 

Фото: РБК-Украина

Грузиянинг собиқ президенти, 28 май куни Украина фуқаролиги қайтарилган Михаил Саакашвили Киевга қайтди.

У Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко томонидан 2017 йил июлда фуқароликдан маҳрум этилгандан кейин 2018 йил февралда депортация қилинган Варшавадан қайтган. Саакашвилини Борисполь аэропортида Грузия ва Украина байроқлари билан юзлаб одамлар ва ўнлаб журналистлар кутиб олган. 

Сиёсатчи аэропортга келгач чиқиш томон оломон орасидан катта қийинчилик билан ўтишига тўғри келган. 

Саакашвили аэропорт терминалидан кўчага чиққач, ўз тарафдорларига нутқ билан юзланган. Жумладан, у Украина катта сакраш қилиб, Европанинг энг муваффақиятли давлатига айлана олишини айтган.

“Менда ҳис-туйғулар тўлиб-тошмоқда, чунки Украина ҳавосидан нафас олиш, Украина ерига қадам босиш жуда ҳаяжонлидир. Деярли бир ярим йил аввал мени собиқ президент қўриқчилари ушлаб, Варшавага чиқариб юборган. Бугун Варшавадан мени ҳайдаб чиқаришган аэропортга қайтиб келдим. Мен президент Зеленский қарори туфайли 65 млн украиналикнинг юртдоши бўлишимдан фахрланаман”, деб айтган сиёсатчи.

Саакашвили янги Украинани қуриш учун қайтганини қўшимча қилган.

“Мен қаттиқ севадиган мамлакатимга қайтдим. Мен бу ерга ўч олиш учун келмадим. Менга Одессада йўл беришмаганини қуриш учун келдим. Миллионлаб украиналиклар, янги президент, янги жамоа билан янги Украинани қуришда иштирок этмоқчиман”, деб таъкидлаб ўтган Саакашвили.

Top